Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
28 Май 2020
975528 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7 нафарга ортиб, 3444 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, шу йилнинг 26 майида Қозоғистондан Тошкент вилоятидаги чегара пости орқали кириб келган 4 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида тасдиқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 2694 (+26) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.
Аввал хабар қилганимиздек, тузалганларнинг 5 нафари Андижон вилояти, 4 нафари Самарқанд вилояти ҳамда 17 нафари Тошкент шаҳридан.
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 736 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 5 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси