Кумушхон 3 та олтин медаль жамғарди ва жаҳон рекордларини ўрнатди
Спорт
−
24 Октябрь 2019
4079Аввал хабар берганимиздек, Корея Халқ Демократик Республикасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.
Бугун, 24 октябрь куни ёшлар ўртасида 64 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик Кумушхон Файзуллаева 3 йўналишда олтин медалларни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Кумушхон даст кўтаришда 97 килограмм, силтаб кўтаришда 125 килограмм, икки кураш натижасида эса 222 килограмм натижа билан қитъа чемпионлигини қўлга киритди.
Яна бир аҳамиятли жиҳати Кумушхон Файзуллаева бу натижа билан ўсмирлар ўртасида даст кўтаришда ўзига тегишли жаҳон рекордини такрорлаган бўлса, силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича янги жаҳон рекордларини ўрнатишга ҳам муваффақ бўлди.
Таъкидлаш жоиз, бу натижа Кумушхонга Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун қимматли рейтинг очколарини ҳам тақдим этади.
LiveБарчаси