Куман янги мавсум учун асосий “нишони”ни белгилади

Спорт

image
0:00
0:00
download

Испаниянинг "Барселона" клуби сўнгги пайтда энг кўп тилга олинаётган "Боруссия Дортмунд"нинг ёш иқтидорли ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни ўз сафида кўришни хоҳлайдиган клублар қаторига қўшилди. Бундеслигада қайд этаётган натижалари унинг бунга нақадар муносиб эканлигини кўрсатиб турибди. Камп Ноудаги юлдузлар сони норвег ўғлони билан бойиши мумкин.

"Барселона" раҳбарияти клуб бош мураббийи Роналд Куманга яна бир мавсум имконият беришга қарор қилганди. Куман келаси мавсум учун жамоани шакллантиришда Ҳоландни асосий "нишон" сифатида кўрмоқда, дейилади АС нашри хабарида.

Ҳоландга "кўк-анорранглилар"дан ташқари "Реал Мадрид", "Манчестер Сити", "Челси", "ПСЖ", "Ювентус" ва "Ливерпуль" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот ўрнида Эрлинг Ҳоланд Дортмунд шаҳри бош клуби сафида жорий мавсумда 21 ўйинда майдонга тушган ва 21 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Жамоасининг 48 фоиз голлари унинг иштирокида амалга оширилади.

Шунингдек, Куман "Манчестер Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсия, "Лион" сардори Мемфис Депай ва яқин орада "Ливерпуль"дан эркин агент сифатида тарк этиши кутилаётган Жоржиньо Вийналдумга ҳам кўз тикмоқда.

Мансурбек Неъматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

354

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг