Кулги устаси Евгений Петросян 78 ёшида ота бўлди
Маданият-санъат
−
13 Март
2609278 ёшли россиялик қизиқчи Евгений Петросян учинчи марта ота бўлди. Унинг 35 ёшли рафиқаси Татьяна Брухунова ижтимоий тармоқларда оила аъзолари сони яна биттага кўпайганини маълум қилди.
Брухунова оилавий суратни ўз саҳифасида эълон қилди ва унга “Менинг бахтли 35 ёшим” деб изоҳ қолдирди. Суратда Петросян ва Брухунова чақалоқни қўлларида ушлаган ҳолда, ёнида эса 4 ёшли ўғли Ваган ўтиргани тасвирланган. Эр-хотин чақалоқнинг исмини ошкор қилмади. Фотосуратга кўра, у бир неча ойлик.
Маълумот учун, Евгений Петросяннинг биринчи турмушидан 55 ёшли Викторина исмли тўнғич қизи бор, у ҳозир АҚШда яшайди.
Татьяна Брухунова – қизиқчининг бешинчи рафиқаси бўлиб, эр-хотин муносабатларини 2019 йил декабрь ойида расмийлаштирган. Жуфтлик ўртасидаги ёш фарқи 44 ёш. 2020 йил 13 мартда уларнинг ўғли Дубайда туғилди. Болага қизиқчининг отаси шарафига Ваган исмини қўйишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Статистика агентлиги Ўзбекистонда бир йил давомида 60 ва ундан юқори ёшдаги 819 нафар эркак фарзандли бўлганини маълум қилганди.
Улканбаева Райҳона
LiveБарчаси