Автотранспорт бўйича (1 та автотранспорт воситаси учун):
енгил автомобиль (йўловчилар, багаж ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси) бўйича – 575 000 сўмгача (+15%);
микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари бўйича – 1 150 000 сўмгача (+15%).
Эслатиб ўтамиз, ижара тўловининг энг кам ставкалари жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилади. Яъни ижара тўловининг ҳақиқатдаги миқдори камроқ бўлиши ҳам мумкин, бироқ мазкур ҳолатларда ижарага берувчи энг кам ставкалардан келиб чиққан ҳолда солиқ тўлаши лозим. 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар бўлган муддатда ушбу қоида қўлланилмайди, жисмоний шахслар эса кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича ЖШДСни тўлашдан озод этилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2021 йилнинг 1 январидан кучга киради.