Кучли ёмғир сабаб Москва кўчалари дарёга айланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 28 июнь куни тушдан кейин Москва вилоятини момақалдироқ билан кучли ёмғир қамраб олди. Ушбу табиий офат Москва яқинидаги Раменское, Жуковский, Люберци ва Коломна шаҳарларига қадар ёйилган. Ноқулай об-ҳаво акс-садолари пойтахтнинг жануби-шарқий туманларида ҳам қайд этилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.

Маълум қилинишча, кучли шамол ва ёмғирнинг бошланишидан олдин Гидрометеорология маркази синоптиклари огоҳлантириш берган. Унга кўра, жануби-ғарбдан кириб келган фаол фронтал ҳудуд 28 июнь кунининг охиригача сақланиб қолади. Москва вилоятида кучли ёғингарчилик, момақалдироқ, дўл, шамол бўлади.

Хабарларга кўра, кучли ёғингарчилик оқибатида автотранспорт йўллари сувга тўлиб қолган, автомобиллар йўлда кетаётиб ўчиб қолмоқда, метро ва ерости йўлакларига ҳам сув йиғилиб қолмоқда, ёмғир суви, ҳатто, баъзи биноларнинг биринчи қаватига сизиб кирмоқда. Маълум қилинишича, бундай об-ҳаво шароити камида куннинг охиригача давом этади.

Сўнгги маълумотларга кўра, кучли ёмғир туфайли электр тармоқларида “авария” ҳолатлари юз берган. Бунинг оқибатида 15 мингдан ортиқ аҳоли электр энергияси таъминотидан узилиб қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг