Кучли шамол оқибатида болалар ҳалок бўлди

Олам 5695
image

Австралия  мактабида пуфланувчи батутли “қалъа”нинг кучли шамол таъсирида қулаши оқибатида беш бола ҳалок бўлди ва яна тўрт нафари оғир жароҳат олди.

Воқеа бугун, 16 декабрь маҳаллий вақт билан соат 10:00 да Тасманиянинг Девонпорт шаҳридаги Ҳиллсрест бошланғич мактабида содир бўлган. Мактаб ўқувчилари бу пайтда Рождество таътилидан олдин дарсларнинг сўнгги ҳафтасини нишонлаётган эди.

Полициянинг айтишича, болалар батутдан 10 метр (32 фут) баландликдан қулаган. Қурбонлар 10-12 ёшли олтинчи синфда ўқийдиган ўғил ва қизлар экани айтилмоқда. Воқеа ортидан бир неча қутқарув вертолётлари ва тез ёрдам машиналари жароҳатланганларни шифохоналарга етказиш учун етиб келган. Тўрт бола шамол “қалъа”ни ҳавога улоқтиргандан кейин йиқилиб, ҳалок бўлган. Бешинчиси эса шифохонада жон берган. Қолган тўрт нафар ўқувчи ҳозирда шифохонада даволанмоқда.

Маҳаллий об-ҳаво хизматлари воқеага Тасманиянинг шимолий қирғоғидан эсган кучли шамол сабаб бўлганини таъкидламоқда. Полиция маълумотларига кўра, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу сингари   ҳалокатли ҳодисалар 2019 йилда Хитойда ҳам содир бўлиб, кўпчилик халок бўлганди.

Мунира Турсунова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 116
Рейтинг: 3
t
×