Кучли рақибига ютқазган Абдусатторов бугун ҳиндистонлик шахматчига қарши дона суради
Спорт
−
19 Февраль 2023
8589Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида ўтказилаётган нуфузли “WR Chess Masters” турнирининг 3-тур ўйинлари ўтказилди. Бу турда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов америкалик тажрибали шахматчи Левон Аронянга қарши дона сурди.
Қора доналарда ҳаракат қилган Нодирбек якунда рақибига имкониятни бой берди ва мусобақа жадвалида 5-ўринга тушиб кетди. Нодирбекдан устун келган Аронян эса турнир жадвалида етакчиликни қўлига олди.
Турнирда умумий ҳисобда 9 та тур ўтказилади. Жадвалда Ароняндан ташқари яна бир америкалик шахмат устаси Уэслей Со, ҳиндистонлик Гукеш Домарджу ва Нидерландия вакили Аниш Гири Нодирбекни ортда қолдирмоқда.
Нодирбек Абдусатторов бугун, 19 февраль куни 4-турда ҳиндистонлик Праггнанандҳга қарши оқ доналарда ўйнайди. Баҳс Тошкент вақти билан соат 18:15 да бошланади.
LiveБарчаси