Кўчат уруғини гиёҳванд моддага ўхшатган орган ходимларининг ҳаракатлари текширилаётгани айтилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда фуқаронинг ИИО ходимларининг ҳаракатидан норозилиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ ўз муносабатини билдирди.

Унга кўра, жорий йилнинг 26 январь куни тахминан соат 03.00 ларда Юнусобод туманидаги "Уч қаҳрамон" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ва ППХ ходимлари томонидан 1994 йилда туғилган О.К. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобиль тўхтатилган.

Ҳайдовчи ўзини шубҳали тутганлиги сабабли автомашина текширилган ҳамда салони ичидан елим идишда гиёҳванд моддага ўхшаш модда борлиги аниқланган. Ҳайдовчи ушбу модда нима эканлигига аниқ жавоб бера олмагач, ходимлар туман ИИО ФМБ мутахассисларини чақиртирган. Ўрганиш жараёнида ушбу модда оддий кўчат уруғи эканлиги аниқланган. 

"Ҳайдовчининг ҳаракатида қонун бузилиши ҳолатлари бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан баённома расмийлаштирилмаган. Ҳозирда ходимларнинг ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда", дейилади ушбу изоҳда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

гиёҳванд орган ходимлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг