Кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинди
Жамият
−
11 Октябрь 2022
6778Ўзбекистонда жорий йилнинг 20 октябридан 1 декабригача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 11 октябрь куни ўтказилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар мавзусидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг бориши ҳам кўриб чиқилган.
“Яшил макон” доирасида йил якунига қадар 75 миллион дона ва 2023 йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифаси қўйилган.
Қайд этилишича, ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинади.
Йиғилишда аҳоли хонадонларида ва дала четларида кўпроқ мевали дарахтлар ва сабзавот экишни фаол тарғиб қилиши кераклиги таъкидланди.
“Дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим”, дейди Президент.
Вилоят ҳокимларига куз мавсумида кам таъминланган 500 минг хонадонга 10 тупдан мевали дарахтлар кўчатини бепул тарқатиш топширилди.
Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ҳисоботи ва таклифлари эшитилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь