Кўчаларда қўшимча патруллик йўналишлари ва постлар ташкил этилади

Жамият 6270
image

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида туну кун фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритишга доир жамоат хавфсизлиги бўйича соддалаштирилган талаблар ўрнатилади. Бунда Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан:

•    йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида ташкил этиладиган савдо ва кўнгилочар кўчаларда қўшимча патруллик йўналишлари ва постлар ташкил этилади;

•    хизматга жалб қилинган нарядларнинг зичлигини оширишни назарда тутган ҳолда мавжуд куч-воситалар тақсимотига тегишли ўзгартиришлар киритилади;

•    тадбиркорлар мол-мулкини қўриқлаш, ҳар хил фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар кўрилади.

Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 377
Рейтинг: 2.9
t
×