Кубада олти генерал деярли бир вақтнинг ўзида вафот этди. Ўлим сабаблари шубҳали 

Олам

image

Кубада олти нафар таниқли ва нуфузли генерал деярли бир вақтда вафот этди. Ўлимларнинг расмий сабаби сифатида коронавирус кўрсатилган, аммо кўпчилик бунга шубҳа билан қарамоқда. Бу ҳақда “Сегодня” нашри маълум қилди.

10 кун ичида олти юқори мартабали ҳарбий вафот этди, уларнинг барчаси Фидел Кастронинг маслакдоши ва Куба инқилобининг қаҳрамонлари эди. Расмий манбалар уларнинг COVID-19 қурбони бўлганини таъкидлади. Aммо сиёсатшунослар ҳарбийларнинг бир вақтда вафот этганига шубҳа қиляпти.

“Генералларнинг Кубада бошланган фаол норозиликлар туфайли ўтказилган умумий йиғилишдан сўнг COVID-19 билан касаллангани айтилди. Марҳумларнинг барчаси 70 ёшдан ошган, уларни ҳақиқатан ҳам глобал пандемия туфайли вафот этган, деб тахмин қилиш мумкин. Бироқ ўз ўрнида шубҳалар туғилади, чунки бутун Куба хавфсизлик кучлари коронавирусга қарши эмланган эди”, дейди халқаро сиёсатшунос Кирилл Барашков.

Яна бир сиёсатшунос Виталий Кулик эса расмийлардан бирортаси ёллаган қотил марҳум генералларни амалдаги Президентга қарши турмаслиги учун йўлдан олиб ташлаган, деган фикрни билдирган.

“Ишончим комилки, бу генераллар эмланган ва тиббий ёрдам олган. Бир вақтнинг ўзида бир нечта таниқли генералларнинг ўлими шуни кўрсатадики, сиёсий раҳбарият ёки раҳбарият қўлидаги бирор киши эҳтимол, амалдаги Президентга қарши туриши мумкин бўлган фондистларни йўлдан олиб ташлаган”, дейди сиёсатшунос.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Кубанинг амалдаги Президенти Мигел Диас-Канел ўтирган ўриндиқ хавф остида. Вафот этган генераллар эса унга қарши ҳарбий тўнтариш ўтқазиши мумкин эди. Табиийки ҳарбий форма кийганлар уларни қўллаб-қувватлаган бўларди. Шу сабаб Президент ҳокимиятни сақлаб қолишда ўзи учун хавф деб билганларни “йўқ” қилган бўлиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Кубада деярли бир ойдан буён норозилик намойишлари давом этяпти. 2021 йил 11 июль куни оролнинг Гавана ва бошқа шаҳарларида бир неча минглаб аҳоли коммунистик ҳукуматга қарши кенг кўламли норозилик намойишларини уюштирди. Бу намойиш қарийб 30 йил ичидаги энг йириги деб баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

363

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг