“Крокус”даги терактда айбланиб ҳибсга олинган Алишер Қосимовнинг чойхонаси ёпилди

Олам

image

“Крокус Сити Ҳолл”даги теракт иши бўйича гумонланувчи Алишер Қосимовга тегишли экани айтилаётган Москва вилоятининг Путилковское шоссесида жойлашган чойхонаси ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Чойхонанинг эшигидаги санаси кўрсатилмаган хабарда у бугун ёпиқлиги айтилган.

“Чойхона ёпилди, бизга ҳам ёпишни айтишди”, дейди чойхона ёнида жойлашган ҳаммом ходими.

Shot Telegram-каналига кўра, чойхона камида уч кунга ёпилган.

Эслатиб ўтамиз, Басманний суди Москва яқинидаги "Крокус Сити Ҳолл"да содир этилган теракт иши бўйича саккизинчи айбланувчи Алишер Қосимовни ҳибсга олганди. У теракт иштирокчиларига квартирани ижарага берганликда айбланмоқда. Қосимов теракт ҳақида ҳеч нарса билмагани ва ҳатто унинг квартирасида террорчилар яшаётганидан хабари йўқлигини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Чойхона Алишер Қосимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар