Кристоф Гальтье ПСЖда янги қоидалар жорий қилмоқда

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби бош мураббийи Кристоф Гальтье жамоага ўзининг қоидаларини жорий қилмоқда. Бу ҳақда  “L'Equipe” нашри хабар берди.

Кристоф Гальтье ўрнатаётган қоидаларга кўра, бундан буёғига ҳеч бир футболчи машғулотларга кечикиши мумкин эмас. Агар бирор ўйинчи узрли сабабсиз машғулотга кечикса, унинг машғулотларга киришига рухсат этилмайди. Шунингдек франциялик мураббий футболчиларга овқатланиш пайтида телефондан фойдаланишни ҳам тақиқлаган.

Қайд этиш жоизки, ҳозирда ПСЖ футболчилари Японияда янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Йиғин доирасида парижликлар маҳаллий “Кавасаки Фронтале” жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. ПСЖнинг голларига Лионель Месси ва Арно Калимуэндо муаллифлик қилди.

Маълумот учун, парижликлар амалдаги Франция чемпиони ҳисобланади. Франция чемпионатининг янги мавсуми жорий йилнинг 5 август куни бошланади. Франция чемпионатининг 2022-2023 йилги мавсуми 1-тур учрашувида ПСЖ “Клермон” билан ўйнайди. Баҳс 6 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ПСЖ

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг