Криштиану Роналду: “Оилангиз ва яқинларингизга ғамхўрлик қилинг”
Спорт
−
29 Март 2020
5243Туриннинг "Ювентус" клуби футболчиси Криштиану Роналдунинг онаси Долорес Авейро жорий йилнинг 3 март куни юрак ҳуружи билан Doctor Nelio Hospital шифохонасининг жонлантириш бўлимига олиб келингани ҳақида хабар қилинганди. Ҳозирда аёлнинг аҳволи анча яхши ва оиласи даврасида карантинда сақланмоқда. Роналду ушбу ҳолатдан кейин Instagram'даги рўз асмий саҳифасида изоҳ қолдирди.
"Онамнинг касалхонадан чиқиб, соғайиб кетганидан жуда ҳам хурсандман. Оилангиз ва яқинларингизга ғамхўрлик қилинг", деб ёзган Криштиану Роналду.
Маълумот ўрнида, ҳозирги вақтда Роналду оиласи билан Португалиянинг Мадейра оролидаги уйида карантинда сақланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 662 852 кишини ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан бугунгача 30 847 киши вафот этди. Касалланганларнинг 141 951 нафари вирусдан буткул фориғ бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь