Криштиану Роналду карантин вақтида оиласи билан машғулот ўтказди
Спорт
−
09 Апрель 2020
8216Коронавирус пандемияси сабаб жорий этилган карантин вақтида Туриннинг "Ювентус" клуби футболчиси Криштиану Роналду Португалиянинг Фуншал шаҳрида жойлашган "Madeira Stedium" стадионида оиласи билан машғулот ўтказди. Бу ҳақда "Diario de Noticias Madeira" хабар тарқатди.
Маълумот ўрнида, коронавирус пандемияси дунё бўйлаб кенг тарқалгани боис Криштиану Роналду оиласи билан ўзи туғилиб ўсган Португалиянинг Мадейра шаҳрига 9 март куни кўчиб борган эди. Роналду ва унинг оиласи айни дамда ўз уйида карантинда сақланмоқда.
Бир неча кун олдин Криштиану Роналду оиласи билан карантин қоидаларини бузган ҳолда кўчада сайр қилиб юрган суратларни ижтимоий тармоқларда кенг тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда дунёда коронавирус юқтириб олган инсонлар сони 1 555 073 нафарни ташкил этяпти. Шулардан 91 830 нафари ушбу касаллик қурбони бўлди. 345 849 нафар инсон коронавирусдан буткул соғайди.
Португалияда коронавирус пандемияси юқтириб олганлар 13 956 нафарга етди. Ушбу вирус туфайли вафот этганлар 409 инсонни ташкил этмоқда. COVID-19 вирусидан фориғ бўлганлар 205 нафар кишидан иборат.
LiveБарчаси