Кремлпараст хакерлар Европарламентдан Путин учун ўч олди

Олам 14845
image

Кеча, 23 ноябрь куни Европа парламентининг веб-сайти бир неча соатга ишламай қолди. Қайд этилишича, европалик қонунчилар Россияни терроризмнинг ҳомийси деб эълон қилганидан сўнг,  Кремлпараст хакерлик ҳужуми содир бўлган. 

“Европа парламенти мураккаб киберҳужум остида. Кремлпараст гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олди”, деб ёзди Европарламент раҳбари Роберта Метсола сайт ишламай қолганидан кўп ўтмай Twitter’да.  

Унинг қайд этишича, ҳужум Европарламент Россияни терроризмнинг ҳомийси деб эълон қилганидан кейин содир бўлган.  

“Менинг жавобим: Украинага шон-шараф”, дейди Метсола.

Сайтдаги узилишлар катта ҳажмдаги Интернет-трафикни мақсадли серверларга йўналтириш йўли билан амалга ошириладиган хизмат кўрсатишни рад этиш (DDoS) ҳужуми туфайли юзага келган. 

Бундай ҳужумлар одатда сезиларли зарар келтирмайди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 ноябрь куни Страсбургда Европа Иттифоқи парламенти Россия Федерациясининг Украинага қарши ҳарбий тажовузи туфайли Россияни терроризмнинг ҳомийси сифатида тан олиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Қарорни 494 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 58 нафари қарши, 44 нафари бетараф қолди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 561
Рейтинг: 2.9
t
×