Кремлга уюштирилган ҳужум Жапаровнинг сафарига таъсир қиладими?
Олам
−
04 Май 2023
7895Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг халқаро тадбирлар жадвали Кремлга дронлар ҳужумидан кейин ҳам ўзгармади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Эрбол Султонбоевга таяниб, “РИА Новости” хабар берди.
Маълум бўлишича, Россия Президенти Владимир Путин таклифига биноан жорий йилнинг 8 май куни Қирғизистон етакчиси Садир Жапаров Москвага боради. 9 май куни эса Қирғизистон Президенти Москвадаги Қизил майдонда ўтказиладиган байрам парадида иштирок этиш ниятида. Садир Жапаров Ғалаба парадида қатнашадиган ягона хорижий давлат раҳбари бўлади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 май куни Москва Киевни Владимир Путиннинг Кремлдаги қароргоҳига дронлар ёрдамида ҳужум қилишга уринганликда айблаганди. Украина Президенти Владимир Зеленский воқеага алоқадорлиги ҳақидаги айбловларни рад этди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15