Кремль Россиянинг дўстларини маълум қилди

Олам

image

Халқаро майдонда Россияга нисбатан душманлик кайфиятидаги давлатлардан кўра дўстона алоқаларни устун кўрувчи мамлакатлар кўпроқ. Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков "Аргументы и факты" нашрига берган интервьюсида шундай фикр билдирган.  

"Эҳтимол, дўстлар ҳақида гапирганда, гапни Хитойдан бошлашим керак. Шунингдек, Ҳиндистон ҳам. Кейин Осиё ва Тинч океанидаги деярли барча мамлакатларни рўйхатга киритиш мумкин. Балки, Австралиядан ташқари", деган Кремль вакили. 

Шунингдек, у Москванинг Грузия, Украина ва Болтиқбўйи давлатларидан ташқари деярли барча собиқ Совет давлатлари билан яхши алоқалари мавжудлигини таъкидлаган. 

"Бизнинг МДҲ Республикалари билан мукаммал алоқаларимиз, Европа Иттифоқи мамлакатлари билан чуқур интеграциямиз мавжуд", дея қўшимча қилган Песков. 

Унга кўра, Лотин Америкаси ва Африка мамлакатлари, шунингдек, бир қатор Европа давлатлари Россия билан алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор. 

"Ҳа, Брюссель билан ишлар яхши кетмаяпти, лекин Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан мулоқот давом этмоқда", деган давлат раҳбарининг Матбуот котиби.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Хитой Ҳиндистон

Баҳолаганлар

755

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг