Кремль Россия ва Туркия ўртасидаги келишмовчиликлар ҳақида хабар берди

Олам 13442
image

Россия Федерацияси ва Туркиянинг Сурия бўйича Сочи меморандумини амалга ошириш бўйича ёндашувларида маълум нуанслар ва келишмовчиликлар мавжуд, бироқ икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг дўстона табиати уларни очиқ ва конструктив муҳокама қилиш имконини беради. Бу ҳақда бугун, 22 ноябрь куни журналистларга Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

“Россия Федерацияси ва Туркиянинг Суриядаги вазиятга ва айнан ўша Сочи меморандуми бўйича мажбуриятлари бажарилмаганига нисбатан ёндашувларида маълум нуанслар мавжуд. Бу нуанслар ва ҳатто баъзан келишмовчиликлар икки Президент томонидан бир неча бор муҳокама қилинган. Ва, Худога шукур, Туркия билан муносабатларнинг дўстона ва шериклик характери бу фарқларни очиқ ва конструктив муҳокама қилиш имконини беради”, дейди у. 

Аввалроқ Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия Россиянинг курд тузилмаларини республика чегарасидан олиб чиқиб кетиш ваъдаларини бажаришдан “рад этиши” муносабати билан Сурия ва Ироқда ҳаво операцияси ўтказгани ҳақида баёнот берган эди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 548
Рейтинг: 2.9
t
×