Кремль Путин бетоблиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Олам

image

Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин соғлиғида пайдо бўлган муаммоларга оид хабарларни ғирт бемаънилик деб атади. Унинг фикрича, бу ҳақда Кремлдан сўрашса, тўғри жавоб олишган бўларди.

Песков бундан олдин Путиннинг яқинлари ҳақидаги саволларга жавоб қайтарган эди. РФ Президенти ва унинг атрофидагиларга қарши ахборот тарқатаётганлар мақсадларига эришмайди, аммо уларнинг бу ишлари давом этади, дея таъкидлаганди ўшанда матбуот котиби. Унинг таъкидлашича, Кремль “озми-кўпми” бу ишнинг ташкилотчиси кимлигини билади.

"Саломатлик ҳақидаги хабарларга келсак, буларнинг бари ғирт сафсата. Бу ерда, умуман одоб-ахлоқ йўқ. Ҳеч бўлмаганда улар сўрашганида, биз жавоб қайтарган бўлардик", деди Песков.

У Кремлнинг бундай нашрларга муносабати ва Президент атрофидагилар ҳақидаги турли текширувларни яна бир бор ёдга олди.

"Аслида, буларнинг бари турли хил миш-мишлардир. Яна бир бор такрорлайман, буни ким амалга ошираётганини, бундан ташқари, биз келажакда ҳам шундай давом этишини биламиз", деди Песков.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябрь ойи бошида Ғарб ОАВда Владимир Путин хасталик сабаб муддатидан аввал истеъфога чиқиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Кейинроқ бу хабарлар Кремль томонидан рад этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

510

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг