Кремль Қозоғистон Россиядан кетган компанияларни оғдириб олмоқчилигига муносабат билдирди
Олам
−
15 Июль 2022
14333Қозоғистоннинг Россия бозорини тарк этган хорижий компанияларни ўзига жалб қилишга уриниши нормал ҳолат ҳисобланади. Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков Нур-Султоннинг режаларига шундай муносабат билдирди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Песковга кўра, Кремль Қозоғистоннинг Россияни тарк этган хорижий компанияларни жалб қилиш режаларини мутлақо нормал ҳолат деб ҳисоблайди.
“Дунёнинг исталган давлати хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароит яратишга ҳаракат қилса, бу мутлақо нормал ҳолат. Бунинг учун барча давлатлар, жумладан, бизнинг мамлакатимиз ҳам интилмоқда”, дейди у.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозир ташқи томондан бўлаётган мисли кўрилмаган босим остида кўплаб компаниялар Россия бозорини тарк этмоқда.
"Афсуски, биз яшаётган ва ишлаётган ҳақиқат шу", дейди Песков
Эслатиб ўтамиз, кеча 14 июль куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Россияда ўз фаолиятини тўхтатган ёки ушбу бозорни бутунлай тарк этган йирик хорижий компанияларнинг мамлакатга кўчиб ўтиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ҳукумат расмийларига топшириқ берганди.
Абдулвоҳид Ёқубов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь