Кремль Ғарбнинг трибунал тузишига муносабат билдирди

Олам

image

Баъзи Ғарб давлатлари томонидан Россия Федерациясининг Украинадаги ҳаракатларини текшириш учун таклиф қилинган трибуналлар ҳеч қандай қонунийликка эга бўлмайди. Бу ҳақда бугун, 1 декабрь куни журналистларга Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

“Қандайдир трибуналлар тузишга уринишларга келсак, улар ҳеч қандай қонунийликка эга бўлмайди, биз томондан қабул қилинмайди ва биз томонимиздан қораланади”, дейди Кремль вакили. 

Аввалроқ Еврокомиссия Россия Федерацияси Марказий банкининг музлатилган 300 миллиард евролик активларидан жамғарма яратишни ва 19 миллиард евро хусусий активларни Европа Иттифоқи бошчилигида инвестиция қилиш ва фойдани Украинага товон тўлаш учун ишлатишни таклиф қилган эди.

Россия маблағларини экспроприация қилишни қонунийлаштириш учун ЕК Россияга қарши халқаро суд яратиш ва бунда БМТ ёрдамини жалб қилишни таклиф қилмоқда. 

Аввалроқ Украина томони мамлакатда 2014 йил февралидан буён содир бўлган воқеалар бўйича махсус трибунал ташкил этишни таклиф қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

357

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг