Кремль Ғарбни Украинанинг Курскка ҳужумида ёрдам беришда айблади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путиннинг нуфузли ёрдамчиси Николай Патрушев кеча, 16 август куни  Ғарб ва АҚШ бошчилигидаги НАТО иттифоқи Украинанинг Россиянинг Курск вилоятига кутилмаган ҳужумини режалаштиришга ёрдам берганини айтди. Бу ҳақда у "Известия" газетасига берган интервьюсида сўз очди.

“Курск вилоятидаги операция ҳам НАТО ва Ғарб махсус хизматлари иштирокида режалаштирилган эди, уларнинг иштироки ва бевосита ёрдамисиз Киев Россия ҳудудига киришга журъат этмаган бўларди”, дейди у далил келтирмасдан.

Нашрнинг ёзишича, Президент Владимир Путин Россия Хавфсизлик Кенгаши йиғилишига раислик қилган ва муҳокамада “махсус ҳарбий амалиёт”нинг янги техник ечимларига алоҳида эътибор қаратишини таъкидлаган.     

Қайд этиш жоизки, Украина Россияни адолатли тинчлик музокараларини бошлашга мажбурлаш учун босқин зарур деб ҳисоблашини таъкидлаган. Аммо Россия билан тўғридан тўғри ҳарбий тўқнашувдан қочишга интилаётган Қўшма Штатлар ва Ғарб давлатлари Украина олдиндан огоҳлантирмаганини ва Вашингтон бунга алоқадор эмаслигини айтишди. Шунга қарамай, кейинроқ  Британия ва АҚШ томонидан тақдим этилган қуроллар Россия ҳудудида қўлланилгани хабар қилинди.

Маълумот учун, 6 август куни Украина Қуролли кучлари Курск вилоятига ҳужум бошлади. 9 август куни минтақада федерал даражадаги фавқулодда ҳолат жорий этилди. 10 август куни Россия Федерацияси Миллий аксилтеррор қўмитаси Белгород, Курс ва Брянск вилоятларида терроризмга қарши операция режимини жорий қилди. 12 август куни Белгород вилоятининг Украина билан чегарадош Краснояружский туманида эвакуация бошланди.  Бир кун ўтиб, Курск вилоятининг Большесолдатский туманида аҳоли ўз кучи билан ва маҳаллий маъмурият ёрдамида эвакуация қилинди.      

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ НАТО Ҳарбий қўмитасининг 2024 йилнинг 13-15 сентябрь кунлари Прагада бош штаб бошлиқлари билан бўлиб ўтадиган йиғилишда Украина масаласини кўриб чиқиши хабар қилинганди.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Кремль Россия Владимир Путин Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг