Кредит маблағларини талон-торож қилган шахслар қўлга олинди
3-саҳифа
−
24 Январь 2023
9402Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятида кредит маблағларини талон-торож қилган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Самарқандда “Алоқабанк” филиалининг Иштихон комплекс хизматлар кўрсатиш маркази собиқ раҳбари А.С. “М.А.” ва “Ҳ.Т.” хусусий корхоналари масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, “М.А.” компаниясига 2 та Isuzi юк транспорт воситасини сотиб олиш учун ажратилган 900 млн сўм кредитни нақдлаштириб олган.
Шунингдек, А.С. 9 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номига 262,2 млн сўм микроқарз ажратиб ўзлаштирган. Бундан ташқари, у “А.Ф.” компаниясига ажратилган кредитнинг 150 млн сўмини “С.И.” масъулияти чекланган жамияти орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилгани аниқланган.
Чирчиқ шаҳрида эса “Ш.С.” МЧЖ раҳбари Р.Т. ва бошқалар фуқаро Д.Д.га тегишли нотурар бинони гаровга қўйиб, банк филиалидан ажратилган кредит эвазига харид қилинган 430 млн сўмлик қурилиш материалларини сотиб юборгани аниқланган.
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида “Д.Қ.” МЧЖ раҳбари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига олинган қурилиш материалларини сотиб юбориб, жами 400 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси