Кредит фоизлари ошди, депозитларники ҳам
Жамият
−
23 Июль
18909Миллий валютадаги банк кредитларининг ўртача ставкаси июнь ойида 24,5 фоизни ташкил этган. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Қайд этиш жоиз, июнь ойида кредитнинг ўртача ставкаси ўтган ойдагига нисбатан 0,1 фоизга кўтарилган. Май ойида кредит фоизи 24,5 фоизни ташкил этган эди.
Қолаверса, банкларга қўйиладиган омонатлар ставкаси ҳам кўтарилди. Июнь ойи ҳисоботи бўйича, ўртача тортилган ставка май ойидагига нисбатан 0,8 фоизга ошиб, 22,0 фоизни ташкил қилди. Бу ҳозирча миллий валютадаги омонатлар ставкаси бўйича энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
LiveБарчаси