Коутиньонинг МЮга ўтмаслиги учун энг катта сабаб маълум бўлди
Спорт
−
16 Апрель 2019
4643“Манчестер Юнайтед” клуби “Барселона” аъзоси Филиппе Коутиньони трансфер қилиш фикридан қайтди. Бу ҳақда iSport.ua нашри хабар тарқатди.
Манчестерликлар Европа Чемпионлар лигасининг чорак финали доирасида “Барселона”га қарши ўз уйида ўтказган ўйинда жамоа мухлислари Коутиньони хуштакбозлик билан қарши олишди.
Раҳбарият ушбу вазиятдан кейин трансферни амалга оширмасликка қарор қилишган. Аввалроқ, “МЮ”нинг бразилиялик футболчи учун 100 млн евро тўлашга тайёрлиги айтилган эди.
Маълумот учун бразилиялик футболчини Франциянинг ПСЖ жамоаси ҳам ўз сафида кўрмоқчи.