Косон Халқ таълими бўлими биносида ёнғин содир бўлди
3-саҳифа
−
15 Январь 2023
6345Қашқадарё вилояти Косон тумани Халқ таълими бўлимига қарашли қўшимча бинода ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилди.
Кеча, 14 январь куни Халқ таълими бўлимининг қўшимча биносида ёнғин келиб чиққан. Қайд этилишича, асосий бино ва хоналарда ёнғин кузатилмаган ва ҳеч қандай зарар етмаган.
Ҳозирда ёнғин қутқарувчилар томонидан тўлиқ ўчирилган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Андижонда уй ва уй ичидаги машина ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь