Коррупцияга оид жавобгарлик янада кучайтирилади
Жамият
−
09 Июль 2021
4088Жорий йилнинг апрель ойида “Ижтимоий фикр” маркази томонидан коррупцияга қарши ўтказилган ижтимоий соҳадаги сўров иштирокчиларининг 62 фоизи коррупцияга қарши курашишда жиноий жавобгарликни оғирлаштириш “энг яхши самара”, дея фикр билдирган. Бу ҳақда Бош прокурор биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Валиев хорижий тажрибада коррупцияга қарши курашишда жиноий жавобгарлик қандай экани ҳақида тўхталди. Унинг сўзларига кўра АҚШ, Франция, Жанубий Корея, БАА ва Саудия Арабистони давлатларида коррупция жинояти учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазо чоралари қўлланилади.
Шунингдек, Қозоғистон ва Россияда пора олганлик учун максимал жазо миқдори муайян лавозимни эгаллаш ҳуқуқидан умрбод чеклаш ва 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.
Маълумот учун, Ўзбекистон қонунчилигига кўра пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик учун максимал жазо 10 йилдан 15 йилгача жазо белгиланган.
Бундан ташқари, Украинада мол-мулкни ўзлаштириш ва растарата йўли билан талон-торож қилганлик учун 12 йил, Грузияда 11 йил, Озарбойжонда 14 йил, Ўзбекистонда эса 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш назарда тутилган.
Шу боис, жорий йилнинг 6 июлда Президент томонидан имзоланган ПФ-6257-сонли фармонида Бош прокуратурага ва тегишли идоралар билан биргаликда уч ой ичида Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси юклатилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15