Коррупцияга қарши ким курашиши керак? Сўз ёшларга
Жамият
−
29 Январь 2022
4886Ўзбекистонда 7 ёшдан 35 ёшгача бўлган 18 мингдан ортиқ фуқароларнинг 51 фоизи коррупциянинг моҳиятини тўғри тушунади, 46 фоизи эса порахўрликка салбий муносабатда. 81 фоиз ёшлар коррупцион ҳолатлар ҳақида хабар беришга тайёр. Бу Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ёшларнинг коррупцияга қарши курашдаги иштирокига муносабатини аниқлаш мақсадида U-Report билан ҳамкорликда 7 дан 35 гача бўлган ёшлар ўртасида ўтказилган сўровномада маълум бўлди.
Сўровномада 18200 дан ортиқ U-Report фойдаланувчилари иштирок этган.
Натижалар бўйича респодентларнинг:
• 51 фоизи коррупциянинг моҳиятини тўғри тушунади;
• 81 фоизи коррупцион ҳолатлар ҳақида хабар беришга тайёр;
• 46 фоизи атрофдагилар пора олиш/беришига салбий муносабатда.
Қайд этилишича, 81 фоизи Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишга ёшларни жалб этишни коррупция даражасини пасайтиришга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.
Ушбу сўров яна бир муҳим масалага аниқлик киритиб берган, яъни бугунги кунда респондентларнинг 56 фоизи коррупцияга қарши курашишда иштирок этаётганини ҳис қилмоқда.
Респондентларни пора беришдан тўхтатадиган 4 та асосий сабаб:
• Эътиқодга зид келиши — 26 фоиз;
• Ноқонунийлик — 25 фоиз;
• Қадриятларга/тарбияга зидлиги — 16 фоиз;
• Жиноий жазодан қўрқиши — 9 фоиз.
Коррупцияга қарши курашиш учун масъул деб ҳисобланувчи ТОП-3 жавоблар:
• “Коррупцияга қарши курашиш агентлиги” (33 фоиз);
• “Мен ўзим” (27 фоиз);
• “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари” (11 фоиз).
LiveБарчаси