Коронавируснинг енгил ва оғир шаклидан қандай асоратлар қолади?

Жамият

image

Коронавирус ҳам бошқа касалликлар каби ўзидан асорат қолидиши маълум. Аммо бу касалликнинг даражалари ҳам бор. Масалан, касалликнинг енгил шаклида камроқ, оғир шаклида эса сезиларлироқ асоратлар қолиши айтиляпти.

Бугун, 23 июль куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков брифинг вақтида аҳолидан тушсан саволларга жавоб бериб, коронавируснинг енгил ва оғир шаклидан қандай асоратлар қолиши ҳақида ҳам маълумот берди.

“Турли тасдиқланмаган манбаларда коронавирусдан даволангандан сўнг мия емирилиши, бепуштлик каби асоратлар қолади, деган маълумотлар тарқамоқда.

Касалликнинг тиббий патогенези билан танишмаган ҳолда бундай гапларни тарқатиш ноўрин.

Коронавируснинг енгил шаклини бошдан кечирган беморларда касалликдан тузалгандан кейин деярли асоратлар кузатилмаяпти”, деди Отабеков.

Республика бош давлат санитария инспектори касалликнинг оғир шаклидан қандай асоратлар қолиши ҳақида маълумот бериб, ўпка билан боғлиқ муаммолар бўлишини маълум қилди.

"Коронавирус инфекциясининг оғир шакли билан касалланган беморлар организмида  тромбоэмболия, тромбоз, ўпка артерияси тромбоэмболияси ёки ўткир коронар етишмовчилик каби  полиорган ўзгаришлар юзага келганлиги сабабли касалликдан тузалгандан кейин баъзи беморларда ўпка ҳаётий сиғимининг (жизненный объем легких) 20-30% га камайиши, шунингдек,  альвеолалар деворларида бириктирувчи тўқимани юзага келишитуфайли касалликдан сўнг ўпка фибрози кузатилиши мумкин, бу эса ҳарсиллаш, сурункали кислород етишмовчилигига олиб келади.

Бундан ташқари юрак-қон томир тизимида, буйракларда ва асаб системасида ҳам патологик ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин", деди Нурмат Отабеков.

Аввалроқ, коронавирусга чалинган беморлари қандай дориларни ичиши тавсия этилмаслиги ҳақида маълумот берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

420

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг