Коронавируснинг енгил шакли жиддий асоратлар қолдириши аниқланди

Саломатлик 14753
image

COVID-19 нинг енгил шакли жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Буюк Британиянинг Coverscan гуруҳи мутахассислари шундай хулосага келишган. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар берган. 

Тадқиқотчилар коронавируснинг енгил шаклини бошдан кечирган икки юздан ортиқ беморларнинг аҳволини таҳлил қилишган. 

Маълум бўлишича, уларнинг деярли 70 фоизида бир ёки бир нечта органлар зарар кўрган. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу касаллик кўп ҳолларда ўпка, юрак, ошқозон ости бези, буйрак, жигар ва талоққа таъсир қилган. 

Шунингдек, коронавирусни енгил тури билан оғриган беморларда нафас қисилиши, мушаклар спазми ва бош оғриғи белгилари аниқланган.

Маълумот учун, дунё бўйлаб 55 млндан ортиқ киши коронавирус билан касалланган. Касаллик асоратлари туфайли 1,3 млндан ортиқ киши вафот этган. 38 мингдан кўп бемор эса касалликни ортда қолдирган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 944
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×