Коронавируснинг янги штамми қайси мамлакатларга кириб борди?

Олам

image

Коронавируснинг илк бор Буюк Британияда аниқланган янги штамми Европанинг 22 мамлакатига кириб борди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш такшилоти маълум қилмоқда. 

Копенгагенда бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге коронавирус инфекциясининг янги штамми Европанинг 22 та давлатида аниқланганини айтди.

Клюгенинг сўзларига қараганда, худди Буюк Британия ва Данияда бўлгани каби кейинчалик яна бошқа штаммлар ҳам юзага келиши мумкин.

“Барча вируслар сингари, COVID-19 ҳам вақт ўтиши билан ўзгарди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақасидаги 22 та давлатда ушбу янги штамм қайд этилди. Гарчи янги штамм келтириб чиқарадиган касаллик сезиларли даражада ўзгармаган бўлса-да, у анча тез тарқалмоқда. SARS CoV-2 (VOC) шу пайтгача барча ёш тоифаларида рўйхатга олинган, болалар юқори хавф гуруҳига кирмайди”, дейди Ханс Клюге.

Аввалроқ, коронавируснинг янги тури сентябрь ойида Буюк Британияда пайдо бўлиб, ноябрь ойининг ўрталарида фаол тарқалишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Кўрилаётган чоралар фонида Лондон аҳолиси шаҳар ташқарисига чиқиб кетишга ҳаракат қилиб, темир йўл станцияларида тўпланган. Буюк Британияда коронавируснинг янги тури аниқланганидан сўнг, 20 дан ортиқ давлат ушбу мамлакат билан транспорт алоқаларини тўхтатди. Йўловчи ташишни тақиқлаш қайсидир давлатда йил охиригача, қаердадир январь охиригача амал қилади. Буюк Британиянинг ўзида карантин чекловлари максимал даражага кўтарилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

276

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг