Коронавируснинг “омикрон” штаммини аниқлаган шифокор унинг белгиларини маълум қилди
Олам
−
29 Ноябрь 2021
19303Коронавируснинг “омикрон” штамми ҳақида огоҳлантирган жанубий африкалик шифокор Анжелик Кутзе янги штаммнинг белгиларини санаб, уларни ноодатий, аммо енгил эканини айтди. Бу ҳақда у “The Telegraph” нашри билан суҳбатда айтиб ўтган.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда унинг ЖАР пойтахти Преториядаги COVID-19 билан касалланган беморлари орасида қаттиқ чарчоқдан шикоят қилаётган келиб чиқиши турли миллатларга мансуб ёшлар пайдо бўлган. Улардан ҳеч бири таъм ёки ҳид билиш сезгиси йўқолишидан шикоят қилмаган. Шунингдек, Кутзе томир уриши тезлашган ва иситмаси юқори бўлган олти ёшли билан боғлиқ ҳолатни ёдга олган.
“Уларнинг белгилари мен илгари дуч келганлардан ғоят фарқ қиларди, енгил шаклда намоён бўларди”, дейди шифокор.
Кутзе йигирмадан ортиқ шунга ўхшаш аломатлари бўлган беморларни қабул қилгани ва уларда ковид тасдиқланганини айтган. Уларнинг деярли бари соғлом эркаклар бўлган. Ярми эмланмаган бўлган.
У 18 ноябрь куни ўзининг оила аъзоларининг тўрт нафарида кузатилган коронавирус учун хос бўлмаган аломатларга эътибор қаратган. Уларнинг ковидга топширган тести мусбат чиққан, шу билан бирга улар ўзларини жуда ҳорғин ҳис қилишган.
Ноодатий аломатлар билан келган беморларда коронавирус аниқлангач, Кутзе биринчилардан бўлиб ЖАР ҳукуматини мамлакатда янги штамм тарқалаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
У эмланмаган кекса одамларда “омикрон” штамми касалликнинг оғир шаклига олиб келишидан ҳавотирда, айниқса, сурункали касалликлар (қандли диабет ва юрак етишмовчилиги) мавжуд бўлганда.
LiveБарчаси