Коронавируснинг хавфли “дельта” штамми мутацияга учради

Саломатлик

image

Буюк Британияда коронавируснинг янги аввалгисига қараганда 10-15 фоиз юқумлироқ штамми аниқланди. Бу ҳақда “Financial Times” нашри хабар берди.

Гап AY.4.2 варианти ҳақида бормоқда. Уни “дельта” штаммининг ўзгаришини кузатиб борувчи вирусологлар аниқлади. Бу бутун пандемиянинг энг юқумли штаммига айланиши мумкин, демоқда Лондон университети Генетика институти директори Франсуа Баллоу.

Унинг фикрича, коронавируснинг янги мутациясининг пайдо бўлиши “тасодифий демографик ҳодиса” бўлиши мумкин. Шунга қарамай, ҳозирда шифокорлар Буюк Британияда касалланганларнинг 10 фоизида янги штаммни аниқламоқда.

Кембриждаги Уэллкома Сангер институти олими Жеффри Барретнинг фикрича, коронавируснинг янги мутациясининг тарқалиши фуқаролар коронавирусга қарши чекловларга риоя қилмаганликларининг натижаси бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

476

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг