Коронавируснинг “британча” штамми дунёнинг деярли ярмини эгаллади

Олам 3018
image

Сўнгги бир ҳафта ичида Буюк Британияда топилган VOC 202012/01 коронавирусининг юқумли тури яна етти мамлакатда қайд этилди. Шу билан ушбу штамм дунёнинг жами 101 та давлатида аниқланди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ўзининг ҳафталик янгиликларида хабар берди.

“16 февралдаги сўнгги янгиланишимиздан бери VOC 202012/01 яна етти мамлакатда кузатилди. 23 февраль ҳолатига кўра, 101 давлат ЖССТга ушбу штамм рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида хабар берди”, дейилади ҳужжатда.

Биринчи марта Жанубий Африкада (501Y.V2) топилган коронавируснинг яна бир тури ҳам ўз географиясини кенгайтирди. Сўнгги бир ҳафта ичида ушбу штамм яна бешта давлатда аниқланган, уларнинг умумий сони 51 тага етди. ЖССТнинг таъкидлашича, ушбу штаммдаги мутациялар вирусга иммунитет тизимининг таъсиридан қочишга ёрдам беради. Бундан келиб чиқадики, ушбу штамм COVID-19 билан касалланган ёки эмланганлар учун ҳам хавфлидир.

Аввалроқ Япония ва Бразилияда топилган бу штамм яна саккизта мамлакатда аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг “британча” штамми жорий йилнинг 30 январь куни Ўзбекистонда ҳам аниқланди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 146
Рейтинг: 2.9
t
×