Коронавируснинг антитана ҳам ёрдам бермайдиган мутацияси аниқланди

Саломатлик 9778
image

Олимлар SARS-CoV-2 нинг инфекция билан курашиш учун инсон организмида хосил бўлган антитанага ён бера оладиган мутациясини аниқлашди. Бу ҳақда “Nature” хабар берди.

Фред Хатчинсон номидаги саратон касаллигини ўрганиш маркази мутахассислари учта монокланал антитаналарнинг боғланишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган COVID-19 нинг ҳар қандай мутацияларини жамлашган.

Маълум бўлишича, бир қатор мутациялар вирус ҳужайраларга кириш учун фойдаланадиган рецепторларни боғлаш соҳаси (RBD) деб номланган оқсил сегментига таъсир кўрсатган.

Олимлар баъзи ўзгаришлар COVID-19 билан касалланганларда кенг тарқалган ва антитаналарнинг бутун мажмуасига қаршилик кўрсатадиган мутация Нидерландия ва Данияда топилганини таъкидлаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 499
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×