Коронавируснинг симптомсиз ташувчиларини қандай билса бўлади?

Саломатлик

image

Коронавирусга чалинган одамда унинг аломатлари сезилади – тана ҳароратининг кўтарилиши, нафас олишнинг қийнлашиши, йўтал ва бошқалар. Аммо ушбу вирусни симптомсиз (клиник белгилари бўлмаган) ташувчилари ҳам бор-ки, бу янада хавфлидир.

"Яширин" беморлар, симптомсиз вирус ташувчилари кўп ҳолларда ён-атрофдагилар учун инфекция манбаи бўлиб қолади.

Бунга сабаб — инсон ўзини тетик ҳис қилиши натижасида текширув натижалари олингунга қадар фаол ҳаёт тарзи билан яшашда давом этади. Бундай ҳолларда кўпинча карантин қоидаларига риоя қилиш тавсиялари бузилади.

Симптомсиз ҳолатларда инфекция қўзғатувчи микроорганизмлар шиллиқ қаватда, ажратмаларда бўлади, лекин ҳеч қандай аломатларни намоён этмайди.

Маълумотларга кўра, кўпинча аломатлар вирус йўқолмагунча пайдо бўлмайди. Бироқ симптомсиз деб ҳисобланган кўп беморларда касаллик яширин даврда бўлиши, аломатлар эса секин-аста ривожланиши мумкин.

Компьютер томографияси вирусли пневмонияни аниқлайди, беморнинг аҳволи эса кутилмаганда оғирлашиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

симптом

Баҳолаганлар

670

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар