Коронавирусга қарши яна 1,5 миллион доза ўзбек-хитой вакцинаси келтирилди

Жамият

image

Бугун, 5 сентябрь куни Хитойдан Ўзбекистон олимлари билан ҳаммуаллифликда тайёрланган коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан яна 1,5 миллион доза олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Бундан аввал ZF-UZ-VAC2001 нинг:

  • 27 мартда — 1 миллион доза;
  • 27 апрелда — 1 миллион доза;
  • 18 майда —  1 миллион доза;
  • 19 майда —  500 минг доза;
  • 10 июнда — 1 миллион доза;
  • 29 июнда — 1 миллион доза;
  • 30 июнда — 1 миллион доза;
  • 20 июлда — 1 миллион доза; 
  • 21 июлда — 1 миллион доза;
  • 5 августда — 1 миллион доза;
  • 6 августда — 1 миллион доза;
  • 22 августда — 3 миллион доза партиялари келтирилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина 19 миллион 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан: 

  • 460 000 дозаси "Sputnik V", 
  • 986 480  дозаси AstraZeneca,
  • 15 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  •  3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 15 004 856 доза вакцинадан фойдаланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 123 460 нафарни ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг