Коронавирусга қарши вакцина пандемияга барҳам беради – Трамп
Олам 26 Октябрь 2020 09:24
6587
АҚШ Президенти Дональд Трамп яыинда штатларда коронавирусга қарши вакцинанинг пайдо бўлишини ва бу пандемияга барҳам беришини айтди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбарининг 25 октябрь, якшанба куни Нью-Гэмпширдаги тарафдорлари олдида қилган нутқида айтилган. Учрашувни FoxNews телеканали трансляция қилди.
"Биз оқимни ўзгартиришга яқинмиз, аммо вакцина уни тезлаштиради. Чунки биз нормал ҳаёт тикланишини истаймиз, биз шунчаки нормал ҳаётни хоҳлаймиз", деди Трамп.
Шу билан бирга, Америка раҳбари коронавирусга қарши препарат тез орада тайёр бўлишини таъкидлади.