Коронавирусга қарши эмлангандан сўнг ниқоб тақишни тўхтатиш мумкинми?

Саломатлик 7723
image

COVID-19га қарши эмлангандан сўнг, қанча вақт ўтгач ҳимоя ниқобларидан фойдаланишни тўхтатса бўлади? Бу ҳақда Россиянинг Гамалей маркази директори Александр Гинцбург маълумот берди. 

Унга кўра, вакцинанинг иккинчи қисми қабул қилингандан кейин, 21 кун ўтгач тиббий ниқобдан фойдаланишни тўхтатиш мумкин. 

"Сиз плацебо гуруҳида эмас, балки тажрибали гуруҳда эканлигингизга амин бўлишингиз керак", деган Гинцбург.

Шунингдек, у антитаналар миқдорига ҳам аҳамият бериш кераклигини қайд этган. 

Маълумот учун, пандемия бошланганидан буён дунёда 37 миллиондан ортиқ коронавирус билан боғлиқ ҳолат рўйхатга олинган. Деярли 28 миллион одам соғайиб кетган. 1 миллиондан ортиқ бемор вафот этган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозиргача Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 60 минг 562 нафарни ташкил этган. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз. Қурбонлар сони 500 га яқинлашмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 356
Рейтинг: 2.9
t
×