Коронавирусга қарши дорининг ноқонуний айланмаси фош қилинди
3-саҳифа
−
06 Сентябрь 2021
7263Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида коронавирусга қарши дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Тезкор тадбирда, “B” МЧЖ таъсисчиси С.И. пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини дорихоналардан ташқарида сотиб даромад орттиришни кўзлагани аниқланган. Шу мақсадда у харидорга “Favilok, Favipravir тablets 200 mg” дори воситасини ҳар бир қутисини 450 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 264 қутисини 118,8 млн сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси