Коронавирусга қарши антитаналар болаларда камроқ аниқланиши маълум бўлди
Бу қизиқ
−
01 Октябрь 2020
5658SARS-СОV-2 га қарши антитаналар билан боғлиқ ижобий натижалар болаларда минимал миқдорда қайд этилган. Бу оммавий синовларнинг боришини кузатиш учун яратилган "Мониторинг.Инвитро" лойиҳаси маълумотларидан маълум бўлган.
4 ойдан ортиқ давом этган изланишлар шуни кўрсатганки, умумий ижобий натижаларнинг фақатгина 3 фоизи 14 ёшгача бўлган болаларда аниқланган. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўспиринлар орасида эса 2 фоиз ҳолат қайд этилган.
Антитаналар аниқланган беморларнинг максимал сони (55 фоиз) 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган одамлар орасида қайд этилган.
"Инвитро-Сибир"нинг бош шифокори Андрей Поздняковнинг сўзларига кўра, болаларда ижобий натижаларнинг паст даражаси эпидемиологик чоралар самарадорлиги билан боғлиқ.
“Болалар ва ўспиринлар кўпинча COVID-19ни енгил ва симптомсиз шаклда ўтказишади. Уларда антитаналар озроқ миқдорда синтезланади", дея тушунтирган шифокор.
"Инвитро" маълумотларига кўра, Россияда 730 мингдан ортиқ шундай тадқиқотлар ўтказилган.
LiveБарчаси