Коронавирусга қарамай ХКС Ерга қайтмоқда

Технология

image

Коронавирус пандемиясининг тарқалиши ҳамда Россия ва Қозоғистон ўртасидаги чегара ёпилишига қарамай Халқаро космик станцияси (ХКС) Ерга қайтади. Бу ҳақда “Роскосмос” матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Роскосмос" ХКС-62 экипажи узоқ муддатли экспедициясини тугатиб, Ерга қайтишига тўсқинлик қилмайди. Гарчи ҳозир Қозоғистонда коронавирус сабабли қатор чекловлар ўрнатилган бўлса-да. “Роскосмос” ҳамкасблар билан ҳамкорликда муаммони ҳал қилиш вариантларини кўриб чиқмоқда”, дейилади давлат корпорацияси хабарида.

ХКС экипажи 17 апрель куни Ерга қайтишни режалаштирган. Уларни кутиб олиш учун қўниш зонасига қуруқликдаги ва авиация соҳасидаги мутахассислар ва техникалар боради.

Айни вақтда Халқаро космик станциясида россиялик Олег Скрипочка ва америкалик Эндрю Морган ва Жессика Мейрлар бор. 9 апрель куни улар сафига россиялик Анатолий Иванишин ва Иван Вагнер ҳамда америкалик Кристофер Кассиди бориб қўшилади. Шундан сўнг, Скрипочка, Морган ва Меир Ерга қайтади.

Маълумот ўрнида, ХКС қўшма халқаро лойиҳа бўлиб, унинг таркибига 14 та: Россия, АҚШ, Япония, Канада, Бельгия, Германия, Дания, Испания, Италия, Нидерландия, Норвегия, Франция, Швейцария ва Швеция киради. 


Мақола муаллифи

Теглар

ХКС

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг