Коронавирус: дунё рекорди янгиланди

Олам

image

Кеча, 4 июль куни дунё миқёсида коронавирусга чалиниш бўйича янги рекорд қайд этилди. Бу ҳақда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, бир сутка ичида бутун дунёда янги турдаги коронавирус COVID-19 га чалинган беморлар сони 212 326 кишига ортган. Янги касалланиш ҳолатларининг энг кўп АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистонга тўғри келмоқда. 

Шуни эслатиш ўринлики, бундан олдинги рекорд жорий йилнинг 28 июнь куни қайд этилган эди. Шу куни дунё бўйича 189 мингдан ортиқ янги ҳолат аниқланганди. 

Ташкилот маълумотларига кўра, айни кунларда коронавирусдан вафот этаётганлар сони кунига тахминан 5 минг кишини ташкил этмоқда. 

Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунёда коронавирус юқтириб олганлар сони 11 миллион 279 465 киши ташкил этмоқда. Улардан 6 миллион 69 717 нафари соғайган, 531 056 нафари вафот этган. 

Ўзбекистонда эса касалланиш ҳолатлари 9829 тани ташкил этмоқда. Беморларнинг 6425 нафари соғайган, 31 нафари вафот этган. Мамлакатда коронавирус билан касалланиш бўйича сўнгги рекорд 3 июль куни қайд этилди. Шу куни 318 кишида коронавирус аниқланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

729

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг