Коронавирусга чалинганлар кофе ёки энергетик ичимлик ичиши мумкинми?
Жамият
−
13 Ноябрь 2021
4913COVID-19 билан касалланганларга кофеини бор ёки энергетик ичимликлар ичиш тавсия этилмайди. Бу ҳақда диетолог Елена Соломатина айтиб ўтди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, кўпчилик инфекцияни юқтирганда чарчоқ сезишади, боши айланади, лекин ухлаш ўрнига тетиклашишга ҳаракат қилади. Асаб тизимини қўзғатувчи энергетик ичимликлар ва кофе ичишади.
“Уйқунинг шифо эканлигини тушунишингиз керак. Тананинг дам олишга бўлган талабини сунъий равишда бузишга уринишнинг ҳожати йўқ, чунки коронавирусда дам олиш жуда муҳимдир. Шунинг учун қаҳва ва энергетик ичимликлар ушбу ҳолатда жуда зарарли”, дейди Елена Соломатина.
Соломатина, касаллик пайтида кўпроқ сув ичиш кераклигини тушунтиради, кофеин эса аксинча, сувсизланишга олиб келади. Шу сабаб тўлиқ тузалиб кетгунга қадар кофеини бор ва энергетик ичимликларни ичмаслик зарур.
Бундан ташқари, диетолог шакар, туз ва газланган ичимликлардан воз кечишни тавсия қилади. Зарарли бактериялар ҳам қайта ишланган гўшт консерва ва колбасани жуда яхши кўради.
"Кўп миқдорда туз қонни қуюқлаштиради унинг нормал оқишига йўл қўймайди. Бунда иммунитет тизимининг оқсиллари тезда керакли жойга етиб бора олмайди", деб тушунтиради эксперт.
Диетологнинг фикрига кўра, сабзавот, мева, денгиз маҳсулотлари, ёғли балиқ ва сут маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилиш керак.
"Бизга А витамини ҳам керак, у тухум сариғида мавжуд. Шунингдек, тўқ сариқ рангли озиқ-овқатларда бўлган каротиноидлар. Улар шиллиқ қаватни мустаҳкамлайди”, дея маслаҳат беради мутахассис.
LiveБарчаси