Коронавирусга чалинганлар билан мулоқот қилиб ҳам вирус юқтирмаслик мумкинми?
Фойдали
−
28 Октябрь 2020
7503Баъзи одамлар коронавирусга чалинганлар билан мулоқот қилса ҳам вирус юқтириб олмаслиги мумкин. Бу ҳақда иммунолог Георгий Викулов маълумот берган.
Унга кўра, бундай ҳолат вирусга ирсий қаршилик ёки иммунитет тизимининг маълум бир таъсири билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Таъкидланишича, коронавирусга чалинган беморлар билан такрорий алоқада бўлиб ҳам, касал бўлмаган одамлар гуруҳи мавжуд. Улар шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланмаса ҳам, карантин қоидаларига риоя қилмаса ҳам, коронавирус юқтириб олмайди.
"Эҳтимол, бу иммунитет таъсири. Эҳтимол, вирус юкининг камлиги. Ёки ушбу омилларнинг йиғиндиси", деган Викулов.
Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар 44 миллиондан ошган. 1 миллиондан кўп киши вирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси