Коронавирусга чалинганлар 99 мингдан ошди, 2 киши вафот этди
Жамият
−
26 Май 2021
4401Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 99 минг нафардан ошди, яна 2 бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 25 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 215 кишига ортиб, 99 064 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 1 нафари Андижон вилоятида;
- 1 нафари Бухоро вилоятида;
- 3 нафари Жиззах вилоятида;
- 3 нафари Навоий вилоятида;
- 4 нафари Наманган вилоятида;
- 46 нафари Самарқанд вилоятида;
- 5 нафари Сирдарё вилоятида;
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 4 нафари Фарғона вилоятида;
- 2 нафари Хоразм вилоятида;
- 38 нафари Тошкент вилоятида;
- 104 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар;
- Бухоро вилоятида 5 нафар;
- Жиззах вилоятида 4 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 1 нафар;
- Навоий вилоятида 3 нафар;
- Наманган вилоятида 3 нафар;
- Самарқанд вилоятида 34 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 5 нафар;
- Фарғона вилоятида 2 нафар;
- Тошкент вилоятида 28 нафар;
- Тошкент шаҳрида 201 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 94683 (+298) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 684 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3697 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси