Коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун Хитойдан мутахассислар келади
Жамият
−
20 Март 2020
7743Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш мақсадида Хитойдан бир гуруҳ мутахассислар Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.
“Президентимиз хитойлик мутахассисларни махсус рейс билан Ўзбекистонга олиб келиб, профилактика тадбирлари бўйича маслаҳат ва кўмак олиш бўйича топшириқ берганлар. Бу тез кунда содир бўлиши мумкин.
Бугунги кунда ҳам ҳар бир қадамда Хитой тажрибаси инобатга олинмоқда”, Давлат Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 33 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor