Коронавирусга чалинган 18 кишининг аҳволи оғир – Ботиржон Қурбонов

Жамият 5362
image

24 июнь куни соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 6755 тани ташкил этмоқда. Уларнинг 4560 нафари соғайган, 19 нафари вафот этган. 

Коронавирусдан даволанаётган 2176 нафар беморнинг аҳволи ҳақида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов маълум қилди. 

Маълум қилинишича, 1939 нафар беморнинг аволи қониқарли ҳолатда. 215 нафар бемор ўрта оғир, 18 нафари оғир, 4 нафари эса ўта оғир аҳволда. Беморларнинг 130 нафарида пневмония кузатиляпти.

Эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 59 476 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда. Улардан 36 667 нафар фуқаролар уй шароитида, 22 809 нафар фуқаролар стационар шароитда карантинга олинган. 

Мавжуд вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 23 310, мавсум давомида 1,078 782та тест синовлари ўтказилди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 167
Рейтинг: 3
t
×